Юн Сок Ёлнинг тарафдорлари Сеулдаги Ғарбий округ суди биносида тартибсизликлар уюштирди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.
Оломон суд биносига бостириб кириб, ойна ва мебелларни синдирди, бундан ташқари, полиция ходимларига ҳужум қилди.
"Полиция тартибсизлик уюштирганларларни суд биносидан чиқариб юборишга муваффақ бўлди, уларнинг бир қисми ҳибсга олинди", дея хабар бермоқда ОАВ.