Туркия ташқи ишлар вазири Исроилнинг геноцидни қайта бошлашидан хавотирда.
Ҳакан Фидан Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва унинг ҳукумати Ғазо секторидан Исроил асирлари озод этилганидан сўнг қандай ҳаракатлар қилиши мумкинлиги ҳақида ташвиш билдирди.
Анқарада мисрлик ҳамкасби Бадр Абдулатти билан ўтказилган матбуот анжуманида сўзга чиқган Туркия ташқи ишлар вазири якшанба куни Доҳада ҲАМАС сиёсий бюроси аъзолари билан учрашув ўтказганини маълум қилди.
Фидан Anadolu агентлигига берган маълумотига кўра: "Ҳамас томони ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув шартларини бажаришга тайёр. Бироқ, бутун дунёда Нетаняху ҳукумати исроиллик асирлар озод этилганидан кейин ўзини қандай тутиши борасида саволлар туғилмоқда".
Дипломат, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Нетаняхуни сиёсий манфаат учун Ғазода геноцидни қайта бошлашига йўл қўймаслик учун ягона позицияни эгаллашга чақирди ва Туркиянинг Трампнинг фаластинликларни Ғазо ҳудудидан "тозалаш" таклифини рад этганини билдирди.
Фидан, шунингдек, Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва асирлар алмашинуви келишуви доирасида озод қилинган 15 нафар фаластинлик маҳбус Туркияга келганини тасдиқлади.