Жанубий Кореянинг юқори мартабали амалдорларга нисбатан коррупцияни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи О Дон Ун мамлакат президенти Юн Сок Ёлнинг мамлакатдан чиқишини тақиқлашга кўрсатма берганини, аммо тақиқ ҳали амалга оширилмаганини айтди. Бу ҳақида Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
О Дон Ун бу ҳақда парламент эшитувлари чоғида маълум қилган.
Мен президентга чиқишни тақиқлашни сўраш бўйича терговчиларга буйруқ бердим, лекин бу ҳали амалга оширилмаган, деб тушунтирди О Дон Ун.
Аввалроқ Жанубий Корея прокуратураси Юн Сок Ёлга нисбатан илгари сурилган давлатга хиёнат ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбловлар бўйича тергов бошланганини маълум қилган эди