Ўзбекистонлик ММА жангчиси Шоҳасан Мирзаматов бир неча кун олдин автомобилида тўқнашув содир этгани ҳақида хабар берилган эди.
Спортчи кеча Инстаграм тармоғидаги саҳифаси орқали ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берди.
"Тўрт-беш кун олдин бироз нохушликлар бўлганди. Ҳозир ҳаммаси яхши, Худога шукур. Ҳол-аҳвол сўраётганларга катта раҳмат. Жиддий жароҳат йўқ. Тез орада кўришамиз", деди Мирзаматов.
Унинг 23 февраль куни Олма-Отада ташкил этиладиган Octagon 70 турнири доирасидаги қозоғистонлик Георгий Кичигинга қарши чемпионлик жанги бекор қилинган.