Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Йўл ҳаракати билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш қўлланади

Йўл ҳаракати билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш қўлланади

Қонун (ЎРҚ–1116-сон, 04.02.2026 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

🔰 Унга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш жазоси қўлланилиши белгиланди.

🗒 Маъмурий огоҳлантириш ҳукуқбузарлик содир этган шахсни қонунга хилоф хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирган ҳолда унга расмий танбеҳ беришдир.

📜 Маъмурий огоҳлантириш ёзма (электрон) равишда қўлланади.

✔️ Маъмурий огоҳлантириш Кодекс 125-моддасининг 1- ва 2- қисмларида, 128 (прим 1), 128 (прим 2), 128 (прим 6), 135 (прим 1)-моддалари ҳамда 138-моддаси 1- ва 2-қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нсбатан қўлланади.

📑 Бунда шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганда, шунингдек Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари бўлмаганда, маъмурий жазо чорасини қўллашга ваколатли орган томонидан қўлланилади.

🚫 Маъмурий огоҳлантириш айни бир шахсга нисбатан 1 йил давомида 1 мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!