Бугун 4 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

Қорақулоқ бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, мозаик тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби ва CITESнинг I Иловасига киритилган. Устюрт ясси текислиги, Амударёнинг қуйи оқимида тарқалган. Чўлларнинг барханли ва қумли қисмлари, гипслашган текисликлар, чинглар, баъзан чўллашган тоғ этаклари ва тўқайзорларда яшайди. Ёзда тунлари фаол, йилнинг бошқа фаслларида кундузи ҳам овга чиқади. Қуёнлар, кемирувчилар, баъзан туёқлилар, қушлар, типратикан, тулки, судралиб юрувчилар, илон ва бўғимоёқлилар, баъзан ўлимтиклар билан озиқланади. 19 ёшгача яшайди.

Маълумот учун, “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонаси 2022-йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғироқ туманида ташкил этилган, ҳудуди 280 минг гектарга тенг. 2025-йилда кузги саноқ пайтида қушларнинг 42 тури (шундан 3 тур “Қизил китоб”га киритилган) ва сут эмизувчиларнинг 17 тури (шундан 5 тур “Қизил китоб”га киритилган) ҳисобланган.

Киритилди: Бугун 17:18. Ўқилди: 586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!