Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

“Юксалиш” ҳаракати Марказий Осиёнинг етакчи аёллари рейтингини тузди

A A A
“Юксалиш” ҳаракати Марказий Осиёнинг етакчи аёллари рейтингини тузди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда ҳамда минтақа экспертлари кўмагида илк бор “Марказий Осиёнинг етакчи аёллари” рейтингини тузди.

Рейтингга киритилган аёллар минтақада турли соҳаларга, шу жумладан сиёсат, бизнес, таълим, фан, санъат ва ижтимоий масалаларга ижобий таъсир кўрсатган.

Номзодлар рўйхати шакллантирилгач, Ҳаракатнинг минтақа миқёсидаги экспертлар гуруҳига тақдим этилди. Экспертлар номзодларни ҳам математик, ҳам эмпирик методларга таянган ҳолда саралади.

Саралаш жараёнининг биринчи босқичида номзодлар қуйидагиларга қараб баҳоланди:

- эгаллаб турган лавозими ва қарорлар қабул қилишга таъсир қилиш даражаси (10 балл);

- иқтибосларда келтирилиши ва таниқлилиги (10 балл);

- ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ташаббусларни илгари сурганлиги (5 балл).

Иккинчи босқичда минтақанинг 300 яқин экспертлар иштирокида онлайн овоз бериш жараёни ўтказилди. Овоз берган экспертлар таркибида инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсманлар, минтақанинг етакчи “ақл марказлари” раҳбарлари, парламентарийлар, академиклар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар вакиллари бор.

Марказий Осиёнинг Топ-40 етакчи аёллари рўйхати:

Зироат Мирзиёева – “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг биринчи хоними

Айгул Жапарова – “Эне-балага тирек” жамоат фонди раиси, Қирғиз Республикасиннинг биринчи хоними

Азизмо Асадуллаева – Тожикистоннинг биринчи хоними

Танзила Норбоева – Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси

Дунёгўзал Гулманова – Туркманистон Миллий Генгеши Межлиси раиси

Саида Мирзиёева – Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси

Олга Перепечина – Қозоғистон Сенати Раиси ўринбосари

Жамила Исаева – Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси (раиси) ўринбосари

Дилрабо Мансури – Тожикистон Мажлиси намоёндагон Мажлиси Оли раиси ўринбосари

Дания Еспаева – Қозоғистон Парламент Мажлиси раиси ўринбосари

Зуҳра Иброҳимова – Олий Мажлис Спикери ўринбосари

Тамара Дуйсенова – Қозоғистон Бош вазири ўринбосари

Зулайҳо Маҳкамова – Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари

Роза Отунбаева – БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили ва БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси раҳбари, Қирғизистоннинг собиқ президенти

Озода Раҳмон – Тожикистон Президентининг ижроия аппарати раҳбари

Зулфия Сулейменова – Қозоғистон президенти маслаҳатчиси

Нуржан Шайлдабекова – Қирғиз Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси

Феруза Эшматова – Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)

Ажар Гиният – Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири

Аида Балаева – Қозоғистон маданият ва ахборот вазири

Зулфия Давлатзода – Тожикистон маданият вазири

Гулнора-Клара Самат – Қирғиз Республикасининг Россиядаги элчиси

Мадина Абилқасимова – Қозоғистон Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси

Робахон Маҳмудова – Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари

Умут Шаяхметова – Қозоғистон “Ҳалйк Банк” бошқарув раиси

Ляззат Ибрагимова – Қозоғистон “Отбаси банка” бошқарув раиси

Шоира Содиқова – Тожикистон “Арванд” банки бошқарув раиси

Кунсулу Закариё – Қозоғистон Фанлар академияси президенти

Светлана Ортиқова – Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари

Мяхри Бяшимова – Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари

Гаяне Умерова – Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари

Севара Назархан –Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Азиза Умарова – Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг Деливерй Унит лойиҳа офиси раҳбари, жамоат арбоби

Гулбаҳор Маҳкамова – Тожикистон Тадбиркор аёллар Миллий ассоциациясининг бошқарув раиси

Нозима Давлетова – Ўзбекистон Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси

Наталя Никитенко – Қирғиз Республикаси давлат ва сиёсат арбоби

Роза Айтматова – Қирғиз Республикаси жамоат арбоби, хизмат кўрсатган таълим ходими

Элвира Сурабалдиева – Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши депутати

Ирина Матвиенко – Ўзбекистондаги NeMolchi.uz лойиҳаси асосчиси

Динара Ошуракунова – Қирғиз Республикаси “Демократия ва фуқаролик жамияти учун” коалицияси эксперти

Киритилди: 11:07 20.12.2023. Ўқилди: 1128 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!