Сурхондарёда ЙПХ ходими қочмоқчи бўлган ҳайдовчига электрошокер ишлатди.
Қайд этилишича, Музработ туманида тўхташ талабини инкор этган Lacetti ҳайдовчиси уйлар орасига қочган ва ҳужжатларини кўрсатишдан бош тортган.
Шу сабабли ходим уни тўхтатиш мақсадида электрошокердан фойдаланган. Кўп ўтмай қўшимча куч чақирилиб, ҳайдовчи ички ишлар бўлимига олиб кетилган.