Манти, салат, сомса, пишириқлар, пицца, десерт... Бугун турли таомларни фақат бир жиҳат бирлаштирди - уларнинг ҳаммаси балиқдан тайёрланди.
Айни дамда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан "Орол денгизи балиқларидан 99 тур таомлар" фестивали ўтказилмоқда. Мақсад Қорақалпоғистонда, хусусан Мўйноқ туманида ўзига хос бўлган гастрономик туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, ҳудудда маданий ва кўнгилочар тадбирлар сонини кўпайтириш ва бу орқали маҳаллий ва хорижий туристлар ташрифини кўпайтиришдир.
Маълумот учун, бу фестивал 2018 йилдан бери ўтказиб келинмоқда.