Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“Йил талабаси” танлови ғолибларини тақдирлаш билан давом этмоқда

“Йил талабаси” танлови ғолибларини тақдирлаш билан давом этмоқда

“Йил талабаси” танловининг “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси” номинацияси ғолибларига совринларни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Темур Поёнов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи Шерзод Олимовлар топширди.

“Йилнинг энг фаол тарғиботчи талабаси” ҳамда “Йилнинг энг фаол ихтирочи инноватор талабаси” номинацияси ғолибларига совринларни Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги матбуот бўлим бошлиғи Назокат Абдуқундузова ҳамда таниқли журналист Муҳаббат Ҳамроевалар топширди.

“Йилнинг энг фаол иқтидорли талабаси” ҳамда “Йилнинг энг фаол спортчи талабаси” номинацияси ғолиблари ўз совринларини Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази директори Равшанбек Худайбергановдан қабул қилиб олдилар.

“Йил талабаси” кўрик-танловининг сўнгги “Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси” ҳамда “Йилнинг энг фаол тадбиркор талабаси” номинациялари ғолибларига совринларни ТИҚХММИ МТУ проректори Рўзимурот Чориев топширди.

Киритилди: 12:53 29.03.2024. Ўқилди: 532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!