Илгари Истанбулда зилзила содир бўлишини тахмин қилган туркиялик олим, профессор Шенер Ушюмезсой, Мармара денгизида яқин келажакда янги зилзила кутилмаётганини маълум қилди.
Профессор Ушюмезсой 20 кун аввал телевидение дастурларидан бирида Истанбулда марказлари Қумбурғоз ва Силиври бўлган зилзила юз бериши мумкинлигини айтган эди: "Қумбурғоз ва Силиври ҳудудларида 6,0 - 6,5 балл кучидаги зилзила содир бўлиши мумкин."