Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ҳарбийлар Путинга маълум қилди: Курск вилоятидаги операция давом этмоқда

Ҳарбийлар Путинга маълум қилди: Курск вилоятидаги операция давом этмоқда

Қора денгиз флотининг 810-денгиз пиёдалари бригадаси командири вазифасини вақтинча бажарувчи "Гроза" тахаллусли зобит 27 апрель, якшанба куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга Россия қўшинлари ҳозирда ҳам Курск вилоятидаги Горнал аҳоли пунктидан ғарбда ва жанубда жойлашган ўрмон массивларини тозалаш билан шуғулланаётгани ҳақида ахборот берди.

"Яқин келажакда душманнинг барча тарқоқ гуруҳлари ва якка аскарлар йўқ қилинади," - дея бригада бошлиғи маълум қилди. Ушбу ҳисоботнинг видеоси Россиянинг Биринчи канали орқали эфирга узатилди.

Бир кун олдин Россия Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов президентга "Курск вилоятини озод қилиш операцияси якунлангани" ҳақида хабар берган эди. Путин уни шахсан "душманнинг Курск чегарасида тўлиқ тор-мор этилгани" билан табриклади, шунингдек, "барча шахсий таркиб, жангчилар ва қўмондонларни ушбу муваффақият ва ғалаба билан" қутлади.

Киритилди: 17:50 27.04.2025. Ўқилди: 1786 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!