Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Карло Анчелотти Кубок финалидаги "Барселона"га мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди

Карло Анчелотти Кубок финалидаги "Барселона"га мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Испания Кубоги финали доирасидаги "Барселона" (2:3) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин яхши бўлди. Биринчи бўлим қийин ўтди, иккинчи бўлимда анча яхши ўйнадик. Курашишда давом этиш керак. Бизда жамоани айблаш учун ҳеч нарса йўқ.

Агар ғалаба қозонсак, сенсация бўлмасди. Иккинчи бўлимда рақибдан кўра ғалабага яқинроқ эдик. Ўйин назоратимизда эди.

Мбаппе 90 дақиқа ўйнай олмасди, шунинг учун уни ўйиннинг умумий тезлиги бироз пасайганда — иккинчи бўлимда туширишни маъқул кўрдим. У жуда яхши ўйнади, ҳисобни тенглаштирди.

Кубок кўтара олмаганимиз оғриқли, аммо жамоани айблаш учун ҳеч нарса йўқ. Биз керакли даражада ўйнадик", — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

Киритилди: 13:48 27.04.2025. Ўқилди: 1280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!