Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

«Йил имоми – 2022» танлови ғолибларига Ҳаж ва Умра йўлланмаси берилди

«Йил имоми – 2022» танлови ғолибларига Ҳаж ва Умра йўлланмаси берилди

29 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги имом-хатиблар ўртасида «Йил имоми – 2022» кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Финалда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичлар ғолиблари тафсир, ақоид, фиқҳ, ислом тарихи, ҳадис илмларига доир саволларга жавоб берди ҳамда ўз фаолияти давомидаги ишларини тақдим қилишди.

Идора матбуот хизматининг маълум қилишича, танлов якунлари бўйича, 1-ўрин Андижон шаҳридаги «Ғиштли» жоме масжиди имом-хатиби Ботиржон Тожибоевга насиб қилган. Унга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси берилди.

«Йил имоми – 2022» танлови ғолибларига Ҳаж ва Умра йўлланмаси берилди

2-ўрин соҳиби Наманган вилояти Косонсой туманидаги «Эшон бобо» жоме масжиди имом-хатиби Ибодулла Усмоновга II даражали диплом ва Умра сафари йўлланмаси топширилди. Танловда 3-ўринни эгаллаган Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги «Ислом Нури» жоме масжиди имом-хатиби Аҳадхон Собировга III даражали диплом ва 10,5 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

Идора маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 2 116 та масжид фаолият юритмоқда. 2022 йилнинг ўзида 12 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилган, шунингдек айни кунларда 325 та масжид қайтадан қурилмоқда.

Киритилди: 21:30 29.11.2022. Ўқилди: 2793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!