Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Яшнобод туманидаги 151-мактабда ўқувчи оғир ҳолатда шифохонага тушди

Яшнобод туманидаги 151-мактабда ўқувчи оғир ҳолатда шифохонага тушди

Яшнобод туманидаги 151-мактабда ўқувчи билан боғлиқ жиддий ҳолат юз бергани айтилмоқда.
Ота-онанинг сўзларига кўра, икки нафар ўқувчи фарзандини мактаб ҳожатхонаси олдида тутиб қолган. Улар унга таҳдид қилиб, қаршилик кўрсатганига қарамай, оғзига темир магнитли браслетни тиқиб юборган.
Бола бу ҳақда ота-онасига дарҳол айтмаган — у оқибатларидан қўрққан.
Кейинчалик болада кучли оғриқлар бошланган. Рентген текшируви натижасида ичакда бегона жисм борлиги аниқланган. Шундан сўнг бола мактабда содир бўлган воқеани айтиб берган.
Маълум бўлишича, магнитли браслет ичакка тушиб, у ерда оксидлана бошлаган. Бугун бола шошилинч операция қилинган ва бегона жисм олиб ташланган.


Ота-она ушбу ҳолатдан қаттиқ хавотирда эканини билдириб, мактабда болалар хавфсизлигига жиддий эътибор қаратишни сўрамоқда.

Киритилди: 17:06 07.09.2026. Ўқилди: 1173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!