Яшнобод туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.
Бугун, 22-апрел куни соат 12:43 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Оҳангарон шох кўчасида янги қурилаётган кўп қаватли бинонинг 11-қаватида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар қилинган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:51 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғин ўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Ёнғин оқибатида тан жарохати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида ҳабар келиб тушмади.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган ва вазият тўлиқ назоратга олинган.