Япониянинг Honda ва Nissan автоконцернлари бирлашиши мумкин. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
"Honda ва Nissan 2026 йилда бирлашиш бўйича музокараларга киришган", дея корпорациялар раҳбарларининг қўшма матбуот анжуманидаги баёнотидан иқтибос келтиради телеканал.
Уларга Nissan бош акциядори ҳисобланган Mitsubishi Motors ҳам қўшилиши мумкин. Январ охирида бу борада бир қарорга келиниши кутилмоқда.
"Хитой автосаноатининг ўсиши ва янги ишлаб чиқарувчиларнинг пайдо бўлиши автомобилсозлик соҳасини ўзгартириб юборди", — деди Honda Motors бош директори Тошихиро Мибе.
Агар Honda ва Nissan бирлашса, дунёда Toyota ва Volkswagenдан сўнг учинчи йирик автомобил ишлаб чиқариш компаниясига айланади.