АҚШ Давлат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск Россия ва Қўшма Штатлар бир-бирига кўпчилик ўйлаганидан ҳам яқинроқ эканини эслатди.
У Х ижтимоий тармоғида Беринг бўғозидаги икки орол ҳақида ҳикоя қилувчи видеони жойлаштирди.
"Ҳамма америкаликлар ҳам АҚШ ва Россия аслида бир-бирига анча яқин эканини билмайди: улар ўртасида атиги 3 км дан сал кўпроқ масофа бор," - дейилади видеода.
Шу билан бирга, саналар ўзгаришининг халқаро тизими туфайли икки оролда вақт фарқи 21 соатни ташкил этади.
Крузенштерн (ёки Кичик Диомид) ороли АҚШга тегишли бўлиб, у ерда 82 киши яшайди. Қўшни жойлашган Россия Ратманова ороли (Катта Диомид) кимсасиз.