Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги.
Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилди. Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди ва кун тартибидаги масала юзасидан нутқ сўзлади.
Вилоят ҳокими ўз сўзида туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга доир ва кечиктириб бўлмайдиган долзарб масалаларга тўхталди. Жумладан, хизматлар, инвестиция, бюджет тушумларини таъминлаш борасида ҳудуд бугун вилоятда энг охирги ўринларда эканлиги қайд этилди.
Туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Дўстбеков йўл қўйган хато-камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.
Зойир Мирзаев Бекобод тумани ҳокими лавозимига Зайнилобиддин Низомиддинов номзодини тавсия қилди. Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашида Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими этиб тасдиқланди.