Агар Ироқ, Қувайт, БАА, Қатар, Туркия ва Баҳрайн АҚШга ўз ҳудудидан ҳужум қилишига йўл қўйса, Эрон буни душманлик ҳаракати сифатида баҳолаши ва ҳарбий йўл билан жавоб қайтариши мумкин.
Шунингдек, Эрон қуролли кучлари юқори жанговар шай ҳолатга келтирилди, деб хабар берди Reuters дипломатик идорадаги манбасига таяниб.
Олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаий бу қарорни АҚШнинг эҳтимолий ҳарбий операцияси ҳақидаги хабарлар фонида қабул қилгани айтилмоқда.