Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Хитой АҚШ билан савдо урушида ғалаба қозонди

A A A
Хитой АҚШ билан савдо урушида ғалаба қозонди

Бу ҳақда Американинг The Wall Street Journal газетасидаги мақолада айтилади.

Нашрнинг қайд этишича, АҚШ раҳбарининг кенг қамровли тарифлари дунё тартибини кўп жиҳатдан ўзгартиради ва “биргина ғолиб аллақачон маълум бўлди”.

“Хитой раҳбари ҳафтани ажойиб ўтказди”, деб ҳисоблайди мақола муаллифлари.

Қўшма Штатлар, дейилади мақолада, Европа давлатларини Хитой билан иқтисодий алоқаларни заифлаштиришга кўндириш учун йиллар сарфлади, бироқ энди Америка президентининг хатти-ҳаракатлари туфайли уларнинг Пекин билан алоқаларини тиклаши фақат вақт масаласидир.

Қолаверса, Хитой Осиё мамлакатлари учун муқобил ҳамкорга айланади, уларнинг Америкага қарши кайфияти янада кучаяди. Муаллифлар, шунингдек, Трампнинг тарифларидан норози бўлган Ғарб бу ҳафта Хитойга ўзининг барча тарқоқлигини ва кучсизлигини намойиш қилганини қайд этади.

Киритилди: 03:36 06.04.2025. Ўқилди: 12427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!