Юртимизда ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1283-моддасига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 9 бараваригача бўлган миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
Бағдод туманида яшовчи А.К. ҳам 69 та қоидабузарлик учун 28,5 миллион сўм маъмурий жарима пулларини тўлиқ тўлади. Чунки, ҳайдовчининг бошқа чораси ҳам қолмаган, автомашинаси жарима майдонига олиб қўйилган эди.
Эътиборли жиҳати, 69 маротаба содир этилган қоидабузарликдан 65 таси тезликни оширганлиги учун қўлланилган.
Биргина 70 км/с тезлик чегараланган жойда 118 км/с билан ҳаракатлангани учун 2,5 миллион сўм жарима солинган.
Қолган 4 ҳолатларда эса асосан, чизиқни босиб ўтган.
Маълумот учун, Скандинавия давлатларида, жумладан, Финляндияда жарималар қоидабузарликнинг оғирлиги ва уни содир этган шахснинг даромадидан келиб чиқиб солинади. Полиция эса ҳуқуқбузарнинг шахсий даромади ҳақидаги маълумотни смартфонлар ёрдамида солиқ тўловчиларнинг марказий маълумотлар базасига уланиш орқали дарҳол текшириши мумкин. Виклёф йилига 350 миллион евролик даромадга эга ҳолдинг компаниясининг асосчиси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам унга нисбатан қўлланган жарима миқдори шунчалик юқори бўлган.