Японияда апрел ойида улгуржи нархларда рекорд даражадаги кўтарилиш қайд этилди. Бу ҳақда Япония банки маълумотлар тарқатмоқда.
Марказий банк маълумотларига кўра, апрель ойида Японияда улгуржи нархлар индекси 10 фоизга ошган. Бу 1981 йил январидан бери энг кескин ўсиш бўлди. Маҳаллий таҳлилчилар бу ҳолатни биринчи навбатда Украинадаги вазият туфайли энергия ва хом-ашё нархининг ошиши билан изоҳламоқда.