Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Япония ядро қуролини бошқаришда сунъий интеллектдан фойдаланишга қарши

Япония ядро қуролини бошқаришда сунъий интеллектдан фойдаланишга қарши

Япония ҳукумати сунъий интеллект ядро қуроли билан боғлиқ тизимда қўлланишига қарши чиқмоқда. Ташқи ишлар вазири Ёко Камикава бугун БМТ Хавфсизлик кенгашида “Ядровий қуролсизланиш ва ядро қуролини тарқатмаслик” мавзусида бўлиб ўтадиган очиқ баҳс-мунозарада маъруза қилиб, иштирокчиларга шу ҳақда эслатмоқчи, деб хабар тарқатди “Yomiuri” газетаси.

Вазир ядро қуролини бошқариш ва сақлашда фақат инсон иштирок этиши зарурлигини таъкидлаш ниятида. Камикава давлатларни оммавий қирғин қуролини коинотга жойлаштирмаслик тўғрисидаги халқаро шартномага оғишмай амал қилишга ҳам чақиради.

Япония алмашув асосида БМТ Хавфсизлик кенгашида раислик вазифасини бажаряпти. Бугунга белгиланган ядро қуроли масаласига бағишланган йиғилишга ҳам айнан Ёко Камикава раислик қилади.

Киритилди: 11:10 18.03.2024. Ўқилди: 584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!