Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Япония қутқарув ишлари учун уч метрли гуманоид яратмоқчи

Япония қутқарув ишлари учун уч метрли гуманоид яратмоқчи

Япониянинг энг йирик университетларидан бири бир неча маҳаллий компаниялар билан биргаликда табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва қутқарув операцияларида қўлланиладиган замонавий гуманоид роботларни ишлаб чиқиш учун кучларни бирлаштиради.

Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.

Васэда университети маҳаллий Murata, Tmsuk ва Sre Holdings компаниялари билан биргаликда баландлиги уч метр ва оғирлиги 300 килограмм бўлган гуманоид роботларни биргаликда ишлаб чиқиш ва кейинчалик ишлаб чиқариш ниятида. Бундай роботлар 5 км тезликда ҳаракатлана олади ва 100 кг дан ортиқ оғирликларни кўтара олади.

Улкан гуманоид роботларнинг асосий вазифаси Япония мунтазам дуч келадиган зилзилалар ва бошқа табиий офатлардан кейин вайроналарни тозалашдан иборат бўлади.

Синов модели 2026 йил охиригача тайёр бўлиши кутилмоқда, 2029 йилда эса оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши кўзда тутилган. Шунингдек, ушбу ишланма билан япон мутахассислари робототехника соҳасидаги етакчиликни афсонавий инсонсимон робот Asimo яратган ўз мамлакатларига қайтаришга умид қилаётгани таъкидланган.

Киритилди: 12:00 20.07.2025. Ўқилди: 660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!