Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Япония доимий яшаш рухсати учун тўловни 20 баробар оширди

Япония доимий яшаш рухсати учун тўловни 20 баробар оширди

Японияда доимий яшаш рухсатини олиш энди анча қимматга тушади.

1 октябрдан мамлакатда доимий яшаш рухсати — Permanent Resident мақомини олиш учун давлат божи 20 баробарга оширилди. Илгари 10 минг иена бўлган тўлов энди 200 минг иена, яъни тахминан 1,3 минг долларга тенг.

Янги тариф 1 октябрдан кейин топширилган аризаларга нисбатан қўлланади. Агар ҳужжатлар 30 сентябрга қадар қабул қилинган бўлса, қарор кейинроқ чиқарилган тақдирда ҳам аввалги тариф сақланиб қолади.

Айрим тоифадаги аризачилар учун тўлов миқдори камайтирилиши ёки умуман бекор қилиниши мумкин.

Япония ҳукумати доимий яшаш рухсатига номзодларга қўйиладиган талабларни ҳам кучайтирмоқда. Янги мезонлар 2027 йил 1 апрелдан амал қила бошлайди.

Аризаларни кўриб чиқишда оиланинг даромади, молиявий активлар, пенсия тизимидаги иш стажи ва келажакда олиниши мумкин бўлган пенсия миқдори ҳам баҳоланади.

Яна бир янги талаб — япон тилини камида B1 даражасида билиш.

Бундан ташқари, номзоднинг солиқлар ва ижтимоий бадалларни ўз вақтида тўлаши, миграция қонунчилигига риоя қилиши ҳамда Японияда қанча вақтдан бери яшаётгани ҳисобга олинади.

Киритилди: 22:40 02.10.2026. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!