Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Янги Ўзбекистон университети талабаларига стипендия тўланмайди

A A A
Янги Ўзбекистон университети талабаларига стипендия тўланмайди

Янги Ўзбекистон университети талабаларига стипендия тўланмайди. Бу амалиёт халқаро стандартлар асосида қабул қилинмоқда. Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова маълум қилди.

«Университетда талабалар албатта, контракт асосида ўқийди. Ҳозирда бу йилги контракт асосида талабаларни қабул қилиш тартиби лойиҳа ҳолида Ҳукуматга киритилган. Лекин, шу аниқки, абитуриентларга грант асосида ўқиши учун ҳам катта имкониятлар берилади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган контракт суммаси тасдиқланмаган. Контракт суммасини ҳисоблайдиган бўлсак, яхши таълим оламан десангиз, яхши университетда арзонга тушмайди», деди Умарова.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистондаги давлат ОТМнинг контракти бюджет молиялаштираётгани учун ҳам маълум миқдорда арзон. Бироқ соф таълим анчайин қиммат туради.

«Талабаларга стипендия бериш кўзда тутилмаган. Бу халқаро стандартдаги университет. Skolarship'лар, ҳар хил лойиҳалар учун грантлар берилади.

Мисол учун, амалиётини чет давлатда ўқиш бўйича ва бошқаларга. Лекин стипендия берилмайди.

Иқтидорли бўлса талабага контракти ҳам тўлаб берилиши мумкин», деди агентлик раҳбари.

Киритилди: 19:31 10.08.2021. Ўқилди: 3426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!