Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Янги Ўзбекистон боғида 1 500 иштирокчини бирлаштирган «Адолат сари» марафони ўтказилди

Янги Ўзбекистон боғида 1 500 иштирокчини бирлаштирган «Адолат сари» марафони ўтказилди

Президент Администрацияси топшириғи ва Олий суд ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбир ватанпарварлик туйғусини, адолат тамойилларини ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган.

Марафоннинг ташкилий ишлари масъулияти ProRun компаниясига топширилган бўлиб, айтиш мумкинки, жамоа югуришни World Athletics халқаро стандартлари асосида ўтказа олди. Марафон доирасида ташкил этилган “Буюк Турон” зонасида ўтказилган миллий ўйинлар, дорбозлар чиқишлари ва халқона кўнгилочар дастурлар қатнашчиларга шижоат ва ғайрат бағишлаб турди.

Марафондан кейинги Конста, Севара Маҳсудова, Doppi Twins, DJ Chars ва Севара Назархон каби машҳур санъаткорлар чиқиш қилишди.

«Адолат Сари» одамлар қалбида ватанпарварлик ва бирлик ҳисларини мустаҳкамловчи ҳаракатдир, зеро биз фаол эканмиз, қадриятларимиз ҳам фаол бўлади!

Киритилди: 19:02 26.10.2025. Ўқилди: 1053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!