Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул тартиби белгиланди

Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул тартиби белгиланди

2026—2027 ўқув йили учун мактабларнинг 1-синфига қабул тартиби тасдиқланди.

Янги тартибга кўра, давлат хизмати орқали қабул қилинадиган туман ва шаҳарлар сони 64 тадан 135 тага, мактаблар сони эса 1956 тадан 5689 тага етказилган.

Аризалар my.gov.uz ва my.maktab.uz орқали қабул қилинади.

Қабул жараёни 20 июндан 31 июлгача бириктирилган микроҳудуд доирасида, 1 августдан 31 августгача эса микроҳудуддан ташқари ҳудудлар учун амалга оширилади.

Амалдаги тартибга кўра, 1-синфга болалар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Шу сабабли, 2026—2027 ўқув йили учун 2019 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар мактабга қабул қилинади.

Киритилди: Бугун 13:35. Ўқилди: 374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!