Бугун 19 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Янги Тошкент аэропорти қурилиши бошланди

A A A
Янги Тошкент аэропорти қурилиши бошланди

Янги Тошкент халқаро аэропорти Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги 1310 гектар майдонда қурилади. «Ўзбекистон 24» телеканали лавҳасида янги аэропортнинг жойлашуви кўрсатилди.

Қурилиш ҳудудининг жанубий қисмида Янгитош ва Тинчлик аҳоли пунктлари, шунингдек, Янгиҳаёт шаҳарчаси жойлашган — объект қисман Халқобод маҳалласи ҳудудини қамраб олади.

Ғарбий томондан Чирчиқ дарёси оқиб ўтади, шарқий томондан темир йўл (22 км тўхташ нуқтаси) ўтади, шимолда эса Тошлоқ, Юнучқала ва Оқтам қишлоқлари жойлашган.

Мавжуд Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорт ва янги иншоот орасидаги масофа 15 километрдан ошади.

Журналист Азиза Қурбонованинг маълум қилшича, лойиҳа давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида амалга оширилмоқда. Консорциум таркибига қуйидагилар киради:

Vision Invest (Саудия Арабистони) — 45%

Sojitz Corporation (Япония) — 30%

Incheon International Airport Corporation (Жанубий Корея) — 15%

Uzbekistan Airports (Ўзбекистон) — 10%

Лойиҳа тўрт босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда 2,6 миллиард доллар инвестиция жалб этилиши кутилмоқда, шундан 1,8 миллиард доллари аэропорт терминали қурилишига ва 800 миллион доллари аэродром инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилади.

Янги аэропорт йилига 20 миллион йўловчи ва 129 минг тонна юкни қабул қила олади, соатига 30 тагача учиш-қўнишни амалга оширади ва бир вақтнинг ўзида 62 та самолётга хизмат кўрсатади.

Duty Free зонаси майдони 46 000 квадрат метр бўлади — бу дунёдаги энг йирик аэропортлар: Истанбул — 50 000 квадрат метр, Лондон Хитроу — 48 000 квадрат метр, Дубай — 40 000 квадрат метр билан деярли бир хил.

Журналист президентнинг сўзларига иқтибос келтирган ҳолда, жой танлашда ҳатто об-ҳаво шароити ва туман даражаси ҳам ҳисобга олингани — энг кам туман ва барқарор об-ҳаво бўлган ҳудуд танланганини таъкидлади.

Янги аэропортга Тошкент Самарқанд, Тошкент Андижон, Тошкент — Бўстонлиқ пулли автомобил йўллари уланади. Шунингдек, тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади, Тошкент ва Янги Тошкент марказлари ўртасида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади.

Янги аэропорт давлатга 27 миллиард доллардан ортиқ даромад келтириши тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 14:15 16.10.2025. Ўқилди: 829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!