Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан Анқара Яман ҳусийларининг Саудия Арабистонига ҳужуми фонида Ар-Риёд билан бирдам эканини маълум қилди. Ташқи ишлар вазири Туркия қиролликка, айниқса, ҳарбий-техник соҳада ёрдам беришга тайёр эканини айтди.
Ҳакан Фиданнинг таъкидлашича, ҳусийлар Саудия Арабистонининг суверен ҳудудига зарба берган. Унинг сўзларига кўра, Туркия ва қиролликни мудофаа соҳасидаги келишув боғлаб туради, шунинг учун Туркия иттифоқчилари Ар-Риёдни қўллаб-қувватлашга тайёр. Бироқ унинг баёнотидан Туркия ҳусийларга қарши жанг қилиш учун ўз ҳарбийларини юбормаслиги англашилган.
У, шунингдек, Саудия Арабистонини АҚШ–Эрон урушига жалб қилмаслик кераклигини таъкидлади ва қиролликнинг ўзи урушиш нияти йўқлигини билдирди.
Макка келишувида қўшма мудофаа бўйича учинчи иштирокчи бўлган Покистон ҳам Саудия Арабистонига ҳақиқий ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласи кун тартибида эмаслигини билдирмоқда.
Ҳусийлар эса, ўз навбатида, Туркия ва Покистонни Саудия Арабистони томонида ҳарбий ҳаракатларга аралашишдан огоҳлантирди.