Ўзгидромет 31 мартдан 2 апрелга қадар кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 мартда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31 мартда кечаси 4-9 даража илиқ,
кундузи 22-27 даража илиқ; 1-2 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 мартда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ; 1-2 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31 мартда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ; 1 апрелда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31 мартда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ; 1 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31 мартда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ; 1-2 апрелда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 1-2 апрелда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.