Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

⚡ Янги дипломатик давр: Кремль биринчи қадамни очиқлади!

⚡ Янги дипломатик давр: Кремль биринчи қадамни очиқлади!

АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги алоқалар кам бўлса-да, улар муносабатларни йўлга қўйиш бўйича "йўлнинг бошида" турибди, деб маълум қилди Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

"Биласизки, уларнинг телефон орқали мулоқотлари тез-тез бўлмаяпти. Аслида, ушбу президентлик даврида улар фақат бир марта телефонда гаплашди. Бироқ, шунга қарамай, бу мулоқот ва муаммоларни ҳал қилиш учун етарлича самарали бўлди. Биз икки томонлама муносабатларимизни қайта тиклаш йўлининг дастлабки босқичидамиз. Олдинда узоқ ва мушкул йўл турса-да, ҳеч бўлмаганда икки президент шу йўналишда сиёсий ирода билдирди," - деди у.

Путин ва Трампнинг телефон суҳбати 12 февраль куни бўлиб ўтди. Путин ва Трамп суҳбатининг асосий мавзулари Украинадаги уруш ва Россия-АҚШ муносабатларидаги муаммолар эди. Давлат раҳбарлари шахсан учрашишга ҳам келишиб олди, аммо ҳозирча унинг санаси ва жойи аниқланмаган.

Киритилди: 22:12 10.03.2025. Ўқилди: 1995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!