«Хоразм» ҳимоячиси Достонбек Турсунов фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттириши мумкин.
Маълум бўлишича, 30 ёшли футболчига «Фулад» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу клубда Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов тўп суради.
Турсунов илгари ҳам «Истиқлол Хузистон» клубида тўп сурган. Эрон чемпионати футболчи учун бегона эмас.
Бу мавсумда Суперлига доирасида 13 ўйинда майдонга тушган.