Яманда Саудия Арабистони қўллаб-қувватлаётган ҳукумат кучлари ва ҳусийлар ўртасидаги тўқнашувларда 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
AFP маълумотига кўра, бир неча соат давом этган жангларда ҳукумат кучларининг 26 нафар ҳарбийси ва ҳусийларнинг 31 нафар жангариси ҳалок бўлган.
Шунингдек, ҳукумат кучлари назоратидаги Таиз шаҳрида йўловчилар бўлган автобусга ракета зарбаси берилиши оқибатида олти нафар тинч аҳоли вафот этган, яна етти киши жароҳатланган.
Шу тариқа, манбалар маълумотига кўра, тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 60 нафардан ошган.