Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ямал ва Левандовски антидопинг қоидаларини бузгани учун жазоланди

A A A
Ямал ва Левандовски антидопинг қоидаларини бузгани учун жазоланди

"Барселона" вингери Ламин Ямал антидопинг қоидаларини бузди. Marca нашрининг хабар беришича, Ямал Чемпионлар лигасининг "Интер"га қарши жавоб ярим финалидан сўнг, допинг назорати инспекторининг талабига қарамай, ўз вақтида допинг текширувига келмаган. Худди шундай қоидабузарликка "кўк-анорранглилар"нинг яна бир ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳам йўл қўйган.

Якунда Ямал ва Левандовски жазоланди - ҳар бири 5000 евродан жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" сафарда "Интер"га қарши баҳс олиб борди ва 120 дақиқа якунида 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Миланликлар Чемпионлар Лигаси финалига йўл олди ва у ерда "ПСЖ"га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Киритилди: 23:27 08.08.2025. Ўқилди: 1463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!