"Барселона"нинг ёш суперюлдузи Ламин Ямални Саудия клублари қўлга киритмоқчи. Хабарларга кўра, саудияликлар 17 ёшли испаниялик футболчининг трансфери учун каталонияликларга 400 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини маълум қилди.
Ўз навбатида "кўк-анорранглилар" ёш юлдузини ҳар қандай нархга сотишдан бош тортмоқда. Улар футболчи 18 ёшга тўлиши билан у билан 2026 йилгача мўлжалланган амалдаги шартномани узоқ муддатга янгилайди.