Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ялпи ҳудудий маҳсулотни дастлабки баҳолаш ишлари амалга оширилди.
Унга кўра, ЯИМ шаклланишида ҳудудларнинг иштироки бўйича Тошкент шаҳри 21 % улуш билан энг катта ҳисса қўшди.
Тошкент ва Навоий вилоятлари 9,7 % ва 9 % кўрсаткичлари билан кейинги ўринларни эгаллаб турибди.
2025 йилнинг январь-март ойларида ЯИМни шакллантиришда ҳудудларнинг иштироки:
Тошкент шаҳри – 21 %
Тошкент вилояти – 9,7 %
Навоий вилояти – 9 %
Самарқанд вилояти – 6,1 %
Фарғона вилояти – 5,6 %
Андижон вилояти – 5,4 %
Қашқадарё вилояти – 4,8 %
Бухоро вилояти – 4,4 %
Наманган вилояти – 4,1 %
Хоразм вилояти – 3,3 %
Сурхондарё вилояти – 3,1 %
Қорақалпоғистон Респ. – 2,9 %
Жиззах вилояти – 2,6 %
Сирдарё вилояти – 1,7 %