Эрон ва "Европа учлиги" мамлакатлари - Буюк Британия🇬🇧 , Франция🇫🇷 ва Германия🇩🇪 — 16 май куни Истанбулда музокаралар ўтказишга келишиб олди.Учрашув ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида бўлиб ўтади, деб хабар қилди Эроннинг Iran Nuances нашри.
Ядро дастури бўйича кескинлик кучаяётган бир пайтда Теҳрон Ғарб билан мулоқотни тиклаш ниятида. Эрон расмийлари маслаҳатлашувлар АҚШ 2018-йилда ядровий келишувдан чиққанидан кейин жорий қилинган санкцияларнинг қисман бекор қилинишига олиб келишига умид қилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп аввалроқ Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги кераклигини айтган ва музокаралар муваффақияцизликка учраган тақдирда ҳарбий аралашув эҳтимолини оширган эди. Эрон томони ядро дастури фақат тинч ва энергия билан боғлиқ эканлигини таъкидламоқда.
Европа давлатлари санкцияларни бекор қилиш эвазига Эрон ядровий ривожланишини чеклаб қўйган 2015-йилги келишув доирасида амалда бўлган ўзаро ҳамкорлик форматини қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда. Истанбул учрашуви бир неча ой ичида биринчи шундай сессия бўлади.