Техаснинг Хьюстон шаҳридаги тунги клубда юз берган отишмада олти киши яраланди.
Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар берди.
"Якшанба куни эрталаб Хьюстондаги тунги клубда юз берган отишмада олти киши яраланди, улардан тўрт нафари оғир аҳволда", — дейилади телеканал хабарида.
Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари отишмадан кейин машинада қочиб кетган икки гумонланувчини ҳозирча қўлга олишга муваффақ бўлмаган. Уларнинг ҳаракатлари сабаблари ҳам номаълум.
Телеканал қайд этганидек, отишма ҳуқуқ-тартибот идораларининг Хьюстондаги ноқонуний тунги клубларга ўтказган рейдлари фонида, у ерда бир қатор отишмалардан сўнг содир бўлган.