Мухолифат назоратни йўқотиб, Ғарбдан ёрдам сўрамоқда.
Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулдаги ифторлик чоғида маълум қилди.
"Улар ўз-ўзини тута олмай, Ғарбдан ёрдам сўраяпти. Ҳар хил уятсизликлар бўлди, улар ёшларнинг орқасига яширинишди, аждодларимиз мероси бўлган масжидларимизга ҳурматсизлик қилишди", - дейди у.
Давлат раҳбари, шунингдек, Туркия мамлакат ичидаги барқарорликнинг бузилишига, ёшларнинг қурол сифатида ишлатилишига йўл қўймаслигини таъкидлади.