Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 14.06.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Р.G” МЧЖдан “Бизнесни ривожлантириш банки” фойдасига жами 2,2 млрд. сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Ширин шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Қарздор ижро иши талабларини бажариши юзасидан давлат ижрочиси томонидан огоҳлантирилган, бироқ кредит қарзлари тўланмаган.
Ижро ҳаракатлари натижасида, қарздорга тегишли бўлган, Гулистон тумани Мевазор ҳудудида жойлашган 12 та турар жой хатланиб, 3 млрд. 270 млн. сўмга бахоланган ва аукцион савдосига чиқарилган.