АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск мамлакат коррупция ва ортиқча сарф-харажатлар туфайли банкротлик хавфи остида эканини айтди.
" Агар мамлакат пулни ўз имкониятларидан ортиқ сарф қилса ва пулни оқилона сарфламаса, у худди одам каби банкрот бўлади. Мен бу эрга келганимга сабаб, мен Америка коррупция ва исрофгарчилик туфайли банкрот бўлиши мумкинлигидан жуда хавотирдаман. Агар ҳеч нарса қилинмаса, Америка деб номланган кема чўкиб кетади ", деди Маск Fox News телеканалига берган интервюсида.
Унинг сўзларига кўра, "ҳукуматнинг фирибгарлиги ва исрофгарчилиги шунчалик каттаки", Қўшма Штатлар ҳар йили 2 триллион доллар йўқотмоқда.
Маск, шунингдек, АҚШ ҳукуматидаги катта миқдордаги фирибгарлик ва исрофгарчиликларга эътибор қаратди ва унинг сўзларига кўра, қарийб 1 миллиард долларга тушган миллий боғ ҳақидаги сўровга ишора қилди.