Эрон Қўшма Штатлар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш шартини айтди.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Америка томони Эронга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқмаса, Теҳрон Вашингтон билан тўғридан-тўғри музокараларга киришмаслигини айтди.
"Эронга қарши "максимал босим" деб аталмиш кампания ва такрорий таҳдидлар Вашингтон билан ҳар қандай музокараларни имконсиз қилади. Бу бизнинг аниқ ва қатъий позициямиз. АҚШнинг Эронга нисбатан муносабатида туб ўзгаришлар бўлмагунча, тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилмайди", - деди вазир.
Арағчи Эроннинг устуворлиги миллий манфаатлар ва хавфсизликни ҳимоя қилиш бўлиб қолаётганини таъкидлади: "Биз ён бермаймиз".
У, шунингдек, Эрон воқеаларнинг ҳар қандай ривожланишига тайёрлигига ишонтирди: "Ишончим комилки, Эронга ҳужум қилиш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди, чунки ҳамма оқибатини тушунади. Уруш бўлмайди, чунки биз бунга тайёрмиз", - дея қўшимча қилди Эрон ТИВ раҳбари.