"Зарбаларни йўналтириш ва нишонга олиш Франция сунъий йўлдош тизимлари орқали, координаталарни киритиш ва учириш эса британиялик мутахассислар томонидан амалга оширилган, деб ҳисоблашга асос бор", - деди Мария Захарова.
Зеленский Россия энергетика объектларига зарбаларни тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмади. Бу Киев режимининг ҳеч қандай келишувга қодир эмаслигини исботлайди, деб қўшимча қилди ТИВ расмий вакили.
Бугун эрталаб Россия Мудофаа вазирлиги HIMARS ракеталари ёрдамида икки томонлама ҳужум оқибатида "Суджа" газ ўлчаш станцияси деярли бутунлай вайрон бўлганини хабар қилган эди.