2023 йил ноябрида Дублинда тартибсизлик юз берган кечада UFC жангчиси Конор Макгрегор X тармоғида мигрантлар борасида ёзган нарсалар диққат билан ўрганилмоқда.
Ҳукумат вакиллари наздида, унинг даъватлари ирландияликларни зўравонликка ундаган бўлиши мумкин. Агар воқеа жиддий тус олса, Макгрегор етти йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилиши эҳтимолдан холи эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш учун жиддий курашмоқчи эканини эълон қилганди.