Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ХВЖ Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши прогнозини 5,4%га оширди

ХВЖ Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши прогнозини 5,4%га оширди

Ўзбекистон билан 2024 йилги маслаҳатлашувлардан сўнг ХВЖ миссияси якуний баёнот берди.

➡️ ХВЖ Ўзбекистонда расмий идораларнинг ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қатъий саъй-ҳаракатлари, айниқса, энергетика, хусусийлаштириш ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш йўналишидаги, иқтисодий ривожланиш истиқболларини яхшилашга ёрдам берганини қайд этди.
☑️ЯИМнинг реал ўсиши юқори бўлиб, ички талабнинг барқарор ўсиши ҳисобига 2024 йилда 5,4%ни ташкил этиши кутилмоқда ва 2025 йилда 5,5%гача ошиши прогноз қилинмоқда.

➡️Ҳукумат бюджет тақчиллигини 2024 йилда ЯИМнинг 4%игача ва 2025 йилда 3%ига қисқартиришни режалаштирган.
☑️Бюджетни консолидация қилиш давлат молиясининг барқарорлигини таъминлаш ва яқин истиқболда инфляцион босимни пасайтириш учун зарур ҳисобланади. Айни пайтда аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини кўллаб-қувватлаш ва ўрта муддатли даврда иқтисодиёт самарадорлигини ошириш муҳим ҳисобланади.

➡️Давлат банкларини ислоҳ қилиш устувор вазифа бўлиб қолиши билан бирга, уларнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш, тижорат мақсадларига эришиш ва банкларни хусусийлаштиришга тайёрлашга ҳам эътибор қаратиш керак.
☑️Барча нотижорат фаолият турларини бюджетга ўтказиш зарур ёки бюджетдан тегишли харажатларни қоплашнинг шаффоф усулини яратиш керак. Тижорат банкларида давлат улуши сақланиб қолишининг мақсадга мувофиқлиги доимий баҳолаб борилиши керак.

➡️Бизнес юритиш муҳитини янада яхшилаш рақобатни ривожлантириш, иқтисодиётни диверсификация қилиш ва янги иш ўринларини яратиш билан бирга инфляцияни пасайтиришда ёрдам беради.
☑️Расмий органлар ЖСТ аъзо бўлиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. ЖСТга аъзо бўлиш қўшни давлатлар билан савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва транспорт йўналишларини такомиллаштириш билан бирга, Ўзбекистон экспортининг ўсишини таъминлайди.

Киритилди: 15:51 16.05.2024. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!