Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Хотин-қизларга ОТМга киришда имтиёз берувчи тавсияномалар my.uzbmb.uz платформасига интеграция қилинади

Хотин-қизларга ОТМга киришда имтиёз берувчи тавсияномалар my.uzbmb.uz платформасига интеграция қилинади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, ҳар йили эҳтиёжманд оиладаги хотин-қизларга тавсиянома асосида ОТМга қабул учун 2000 та имтиёзли квота ажратилиши белгиланган. Ушбу тавсияномалар бир йил муддатга берилади.

Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномаси асосида 5 йиллик меҳнат стажига эга хотин-қизларга ОТМга кириш учун 3 йил муддатга бериладиган имтиёз ҳам мавжуд.

Ушбу тавсияномаларга ариза топшириш ва уларни юклаб олиш учун xotin-qizlar.uz платформаси ишга туширилган.

Аҳамиятлиси, ушбу имтиёзлар барча тиббиёт олий таълим муассасаларига киришда ҳам амал қилади.

Янгилик шуки, жорий йилдан бошлаб хотин-қизларга бериладиган тавсияномалар тўғридан тўғри Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг тегишли платформасига интеграция қилиниши маълум қилинди.

Эндиликда ОТМга кириш имтиҳони учун рўйхатдан ўтиш учун тавсияномани кутиш шарт эмас.

Ҳозирнинг ўзида рўйхатдан ўтиб, фанлар мажмуасини танлаш мумкин.

Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тавсиянома олган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши билан my.uzbmb.uz сайтида бу маълумотлар акс этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Киритилди: 12:45 19.06.2024. Ўқилди: 827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!