Гвардиола Ҳусановнинг «Ман Сити» сафида ҳозирга қадар кўп ўйнашини кутмаганини айтди.
«Аммо вазият шундай — ҳимояда фақат 4 футболчи бор. Унда ўзига хос қобилиятлар бор. Гарчи тилни яхши билмаса ҳам, майдонда ўзини кўрсатмоқда. У бизга кўп ёрдам берди.
Мавсум ўртасида келган футболчиларга осон эмас. Янги ўйинчилар, янги лига. Аммо Абдуқодир ҳам, Витор Рейс ҳам жуда яхши. Ҳусанов билан кўпроқ мулоқот қилишимиз керак. Шу орқали у тилни ҳам, бизни ҳам тезроқ тушунади», – дейди испаниялик мутахассис.
Манчестерлик устози футболчилар ўз миллий терма жамоаларидан саломат қайтгани хусусида ҳам гапирди.
«Баъзи футболчилар бошқаларга қараганда кўпроқ чарчаган, лекин умумий ҳолат яхши», — дейди у.
Маълумот учун, Англия кубоги чорак финали доирасидаги «Борнмут» — «Манчестер Сити» учрашуви 30 март, якшанба куни соат 20:30 да бошланади.