Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хорижий ОТМдан ўқишни кўчириш имтиҳони пулли бўлади

Хорижий ОТМдан ўқишни кўчириш имтиҳони пулли бўлади

ОТМларга қабул мавзусида олий таълим вазири, халқ таълими вазири ва ДТМ директори иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Kun.uz.

Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримовнинг сўзларига кўра, хориждан ўқишни кўчиришдаги тест топшириқлари учун тўлов жорий қилинмоқда.

“Хорижий ОТМлардан Ўзбекистон ОТМларига келиб, ўқишни кўчириш истагини билдирганларга тест топшириқлари шакллантирилади. Буларга ўша аввалги 2020 йилда қанақа тартибда тест топшириқ бўлган бўлса, худди шу тест материаллари бўйича тўловли тест ўтказилади.

Шаффофлик ўша биз танлаган катта биноларда кузатув камералари орқали, ўзимизнинг анъанавий тест қанақа бўладиган бўлса, худди шунақа шароитда бўлади”, – деди ДТМ раҳбари.

Ўқишни кўчириш жараёнлари 15 июлдан бошланади.

Киритилди: 22:08 24.06.2021. Ўқилди: 3251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!